Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Олтин водий аҳлига кўп йиллик кутилган туҳфа

Чоп этиш Саҳифани улашиш
30.08.2020 6346 Yangiliklar

Бугун, 30 август кунисоат 9:00 да Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон электрлаштирилган ҳалқа темир йўлининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда "Ўзбекистон темир йўллари" аксиядорлик жамияти раиси в.б. Х.Хасилов ҳамда тизимдаги қатор корхона-ташкилотлар раҳбарлари, бошқарма бошлиқлари, шунингдек, меҳнат фаҳрийлари, Наманган шаҳар ҳокими ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчилари электрлаштирилган ҳалқа йўли бўйлаб ҳаракатини бошлаган дастлабки электропоездининг илк йўловчилари бўлишмоқда. Тадбир давом этмоқда. Унинг тафсилотларини кун давомида бериб борамиз.