Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон – Қозоғистон: Юк ташиш ҳажмини ошириш масалалари муҳокама қилинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.07.2021 4994 Yangiliklar

 

Бугун, 27 июль куни "Қазақстан темір жолы МК" АЖ бошқаруви раиси Н.Сауранбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Маҳкамов ва "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси в.б. Х.Хасилов ўртасида темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
 
Музокарада икки мамлакат ҳукуматларининг темир йўл транспортини ривожлантириш бўйича қўшма ташаббусларни амалга ошириш зарурлиги таъкидланиб, ташиш ҳажмини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.