Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик ривожлантирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.03.2023 3558 Yangiliklar

 

Бугун, 9 март куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Мўғулистон ташқи ишлар вазири Батмунх Батцэцэг хоним билан учрашди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш, туризм, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

 

Хусусан, томонлар мамлакатларимиз ўртасида автомобиль транспортида юк ташувларини йўлга қўйиш, бунда миллий ташувчилар учун қулай шароитларни яратиш, икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ташкил этиш орқали йўловчи ва юк ташувларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашди.

 

Мазкур йўналишларда амалий натижаларга эришиш мақсадида тезкор чоралар кўрилишини ҳар икки томон вакиллари алоҳида таъкидлаб ўтишди. Томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт ва логистика йўналишида ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга олиб чиқиш учун барча шароитлар мавжудлигини, имкониятлардан самарали фойдаланиш ҳар икки томон учун ҳам манфаатли эканлигини қайд этди.

 

Учрашувда муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.