Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.10.2022 2256 Yangiliklar

 

Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган Туркий давлатлар ташкилоти Транспорт вазирлари йиғилиши доирасида Ўзбекистон ва Венгрия авиация маъмуриятлари ўртасида музокаралар ташкил этилди.

 

Музокаралар чоғида икки давлат ўртасида мунтазам ҳаво қатновини йўлга қўйиш, тайинланган авиакомпанияларга парвозларни амалга ошириш учун тегишли ҳуқуқларни бериш ҳамда Ҳаво қатнови тўғрисида икки томонлама ҳукуматлараро битим лойиҳасининг якуний матнини келишиш масалалари муҳокама қилинди.

 

Музокаралар якунига кўра тегишли Баённома имзоланди ва Битим лойиҳасининг якуний матни келишилди. Томонлар мазкур Битим имзоланишини тезлаштириш бўйича тегишли ишларни амалга оширишга келишиб олдилар.