Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Паркент шаҳридан “Машинасозлар” метро бекатига экспресс автобус қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.01.2023 3543 Yangiliklar

 

Тошкент вилоятидан пойтахтга 9 та йўналишда экспресс автобус қатновини ташкил этиш бўйича белгиланган режа доирасида Паркент шаҳридан йўловчиларни тўғридан-тўғри метро бекатига етказиб қўювчи экспресс автобус йўналиши ташкил этилди.


Мазкур экспресс автобус Паркент автошоҳбекатидан Янги Ўзбекистон боғи орқали "Машинасозлар" метро бекатига қадар ҳаракатланади.


Йўналишда қатновларни ташкил этиш мақсадида “Паркент АТС” МЧЖ томонидан 5 та янги ISUZU NP 26 автобуслари сотиб олинди. Йўналишга жами 8 дона автобус бириктирилган.


Қатновлар тонгги соат 5:50 дан бошланади. Автобуслар 15 дақиқалик оралиқ интервал билан ҳаракатланади. Қатнов давомида экспресс автобус фақатгина Янгибозор автошоҳбекатида тўхтаб ўтади.

 

Масофаси 35 км бўлган ушбу йўналишда йўлкира нархи 6000 сўм этиб белгиланган.