Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Парвозлар хавфсизлиги куни

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.02.2020 6506 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 17 декабрдаги 346-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациаси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш Давлат дастурига асосан,  2020 йилнинг 25 февраль куни  Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотлари ва авиакомпаниялари  вакиллари иштрокида “Парвозлар хавфсизлиги куни” ўтказилди.

“Ўзавиация” Агентлигининг раҳбари ўз маърузасида транспорт вазирлигининг ташкил топиши ва Ўзбекистон Республикаси Давлат авиация инспекциясининг Ўзавиация агентлигига ўзгартирилиши муносабати билан соҳа таркибидаги ўзгаришларни,  унга юклатилган вазифалар ва функциялар,  шунингдек, парвозлар хавфсизлигини таъминлашдаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Авиация ҳодисалари ва можароларини текшириш Бошқармаси бошлиғи 2019 йилда парвозлар хавфсизлигининг умумий ҳолатини 2018 йил билан таққосланган ҳолда тавсифлаб берди.  2019 йилда авиация ҳодисаларига олиб келган асосий сабабларни,  "инсон омили"нинг салбий таъсири билан боғлиқ авиация ҳодисалари ҳақида тўхталиб ўтди.  Шунингдек,  сўнгги беш йил ичида парвозлар хавфсизлиги бўйича статистик маълумотларни келтирди.  2019 йилда парвозлар хавфсизлиги ҳолатига умумий баҳо берилди ва авиаходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари (Инсон омилининг салбий таъсири) билан боғлиқ бўлган авиация ҳодисаларини камайтириш учун кескин чоралар кўриш зарурлигига эътибор қаратди.

Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси ташкилотлари:"Uzbekistan Airways" АЖ,  "Uzbekistan Airports" АЖ ва "Ўзаэронавигация маркази" вакиллари ўз ташкилотларида парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ишларига баҳо беришди ва Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиациясида парвозлар хавфсизлигини ошириш юзасидан тегишли таклифлар билдиришди.

“Парвозлар хавфсизлиги куни” якунларига кўра,  Ўзбекистон Республикаси фуқаро авиацияси тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар муносабати билан парвозлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича 2020 йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.