Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Пойтахт метрополитени ер усти бекатларини номлаш учун овоз беришда иштирок этинг!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
04.04.2023 3455 Yangiliklar

 

Маълумки, 2022 йил 5-11 декабрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти томонидан geonom.tashkent.uz сайтида шаҳар метрополитени ер усти линиясининг “Дўстлик-Қўйлиқ” ва “Олмазор-Сергели” йўналишларидаги 19 та бекатига ном бериш бўйича таклифлар йиғилди.

 

Транспорт вазирлиги ҳузуридаги таниқли олимлар, тарихчилар, филологлар, топонимистлар ва бошқа соҳа мутахассис-экспертлари, шунингдек, ОАВ вакиллари, блогерлардан иборат Ишчи гуруҳ “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида ҳамда давлат тилида топонимлар ёзилишининг белгиланган қоидаларига мувофиқ, келиб тушган таклифлардан ҳар бир бекат учун энг мос номни танлаб олди.

 

Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрлаш давомида маҳаллий аҳоли фикрини ўрганиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини овоз бериш йўли билан ушбу жараёнда иштирок этишга таклиф қилади.

 


Овоз бериш жорий йилнинг 4 апрель кунидан 18 апрелга қадар давом этади.

 

Метро бекатлари номлари бўйича ўтказилган овоз бериш натижалари Транспорт вазирлигига тегишли таклифларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қарор қабул килиш учун киритишга тақдим этилади.

 

Овоз бериш учун ҳавола: https://geonom.tashkent.uz