Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Пойтахт метрополитенининг янги бекатлар оралиғида синов тариқасида поезд қатнови бошланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.03.2023 2729 Yangiliklar

 

Бугун, 24 март куни Тошкент метрополитени ер усти ҳалқа йўлини қуриш лойиҳасининг II босқичи доирасида, Қўйлиқ – Сергели йўналишида қуриб битказилган 8,5 километрли 5 та бекат оралиғида синов тариқасида поездларнинг техник қатнови бошланди.

 

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Транспорт вазирлиги, «Тошкент метрополитени» ДУК раҳбарияти, «Боштранслойиҳа» АЖ, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ мутасаддилари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Ҳозирда лойиҳанинг “Қурувчилар–Қипчоқ” қисмида қурилиш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда. Бунда 3,8 км узунликдаги йўналишда яна 2 та бекат қуриб битказилади.


Техник синовлардан сўнг мазкур йўналишда йўловчи ташувларининг бошланиши натижасида бир кунда 40 минга яқин йўловчига хизмат кўрсатилади.