Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қашқадарё вилоятига 26 дона замонавий автобус олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.01.2025 414 Yangiliklar

Ҳудудларда аҳолига кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида замонавий ҳаракат таркиблари (янги автобусларни) олиб келиш ишлари давом этмоқда.

 

Хусусан, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи "Ҳумоюн" МЧЖ томонидан 20 та ASIA STAR, шунингдек, "Дилсамо нур" МЧЖ томонидан эса 6 дона YUTONG автобуслари олиб келинди.

 

Жорий йил якунига қадар вилоятга яна 40 дона замонавий автобуслар келтириш режалаштирилган.