Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қатнов тикланган йўналишлардаги поездлар ҳаракат жадвали!

Чоп этиш Саҳифани улашиш
24.06.2020 28908 Yangiliklar

 

Республика махсус комиссиясининг қарори билан, пандемия шароитида фуқароларга қулайликлар яратиб бериш мақсадида Республикада эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, "сариқ" ва "яшил" тоифаларга ажратилган ҳудудлар ўртасида санитария-гигиена қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда айрим йўналишларда поездлар ҳаракатини қайта тиклашга рухсат берилди.

 

"Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ томонидан ҳозиргача жами 12 та йўналишда 20 та йўловчи поезди қатнови қайта тикланди.  Жамият томонидан йўловчиларга янада қулайлик яратиш ҳамда ортиқча оворагарчиликлар туғдирмаслик мақсадида,  қайта тикланган йўналишларда поездлар тўхтайдиган вокзаллар рўйхати ва ҳаракат жадвали шакллантирилди. 

 

Йўловчилар ушбу ҳаракат жадвали бўйича темир йўл транспорти хизматидан фойдаланишлари,  чипталарни темир йўл кассаларидан ташқари электрон тарзда ҳам харид қилишлари мумкин.