Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Қирғиз темир йўли» компанияси билан меморандум имзоланди  

Чоп этиш Саҳифани улашиш
19.04.2023 3257 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзининг темир йўлларига эга бўлган юридик шахсларнинг темир йўл транспoрти хoдимлари малакасини oшириш ва уларни қайта тайёрлаш маркази» давлат муассасаси директори Сухроб Норқулов Қирғизистон Республикаси Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳузуридаги ««Қирғиз темир йўли» миллий компанияси»»  давлат корхонаси бош директори Азамат Сакиев билан учрашди.

 

Томонлар таълим ва илмий тадқиқотлар, темир йўлчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, темир йўл транспортида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик бўйича илғор ишланмаларни жорий этиш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш  масалалари юзасидан фикр алмашди. Учрашув давомида икки муассаса ўртасида ўзаро ҳамкорлик қилиш юзасидан меморандум имзоланди.

 

Шунингдек, томонлар келгусида ўзаро тажриба алмашиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйишда доимий ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан йўл харитаси ишлаб чиқишга келишиб олди.