Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қишлоқ хўжалигида 100 кг дан ошмаган дронлардан фойдаланиш мумкин

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.12.2021 4117 Yangiliklar

 

Вазирлар Маҳкамаси 29.11.2021 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 24 февралдаги ПҚ-5006-сон қарори муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 721-сон қарорни қабул қилди.
 
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг фуқаро ва давлат авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомда (31.08.2016 йилдаги 287-сон ВМҚ билан тасдиқланган) фуқаро авиациясида учувчисиз учиш қурилмаларига қўйиладиган талабларга ўзгартиришлар киритилди.
 
Уларнинг максимал учиш вазни 25 кг дан кўп бўлмаслиги керак, бундан қишлоқ хўжалигида агротехника тадбирлари учун мўлжалланган учувчисиз учиш қурилмалари мустасно, уларнинг учиш вазни 100 кг дан ошмаслиги керак.
 
Манба:Norma.uz