Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

"Қўқон – Андижон – Қўқон": Янгиланган вариантдаги электричка йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.03.2020 10325 Yangiliklar

Куни кеча Қўқон темир йўл вокзалидан “Қўқон – Андижон – Қўқон” йўналишида замон талабларига тўлиқ жавоб берадиган,  йўловчилар учун барча қулайликларга эга электричканинг шаҳарлараро қатнови йўлга қўйилди. 

10 миллионга яқин аҳолига эга Фарғона водийсида йўловчилар учун шаҳарлараро қулай транспорт тизимини шакллантиришга катта эҳтиёж бор.  Шу боис “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан водий вилоятларини темир йўл орқали бир-бирига боғлаш ҳамда халқимиз учун хавфсиз ва қулай транспорт тизимини яратишга катта аҳамият қаратилмоқда. 

Эндиликда “Қўқон – Марғилон – Андижон” йўналиши бўйича ҳар куни иккитадан электропоезд йўловчиларга хизмат кўрсатада.  Ушбу йўналиш Андижон ва Фарғона вилояти аҳолиси учун хавфсиз ва арзон транспорт тури сифатида катта қулайлик бўлди. 

Янгиланган вариантдаги замонавий ва қулай электричкада йўловчилар учун барча шароитлар мавжуд.  Вагонларда қишда иссиқ,  ёзда салқин ҳарорат таъминланади.  Йўловчилар вагондаги юмшоқ ўриндиқлардан жой олиб,  ўрнатилган мониторларда манзилга етгунга қадар концерт дастурларини томоша қилиб,  янгиликлардан ҳам хабардор бўлади.

Эрталабки соат 06:22 да Қўқон вокзалидан чиққан поезд соат 9:03 да Андижон вокзалига етиб келади.  Масофанинг умумий узунлиги 136 километрни ташкил этиб,  электричка бу йўлни 2 соат 45 дақиқада босиб ўтади.  Андижондан шу поезд 10:10 да жўнаб, Қўқон шаҳрига соат 12:57 да қайтади.  Соат 14:50 да поезд яна шу йўналиш бўйича орқага қайтиб Андижонга 17:55 да кириб боради.  Бир кунлик сўнги рейс 20:55 да Қўқон шаҳрига йўловчи поездининг кириб бориши билан якунланади. 

Электричка ўз йўлида 9 та вокзалда тўхтаб ўтади.  Муҳими чипталар ҳамёнбоп.  Масалан,  Қўқондан Олтиариққа қадар – 3000 сўм,  Қува ва Марғилонгача – 5000 сўм,  Қўқондан Андижонгача эса – 7000 сўмни ташкил этади.

Таъкидлаб ўтиш лозимки,  “Қўқон – Марғилон – Андижон” йўналиши учун қатновга қўйилган электричкалар ҳам тармоқ тасарруфидаги вагон деполарида қайта таъмирланиб,  йўловчилар учун ҳам хавфсиз,  ҳам қулай ва сифатли кўринишга келтирилди.  Айни пайтда “Тошкент – Ҳўжакент –Тошкент” ҳамда “Тошкент – Гулистон – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган электричкалар ҳам сифатли таъмирлаш жараёнидан ўтказилмоқда.