Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қозоғистон билан юк ташувларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.12.2024 633 Yangiliklar

Бугун, Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамқулов билан музокара ўтказди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида автотранспортда икки томонлама ва транзит ташувларини ривожлантириш билан боғлиқ жиҳатлар, жумладан чегара ўтказиш пунктларидаги мавжуд вазият ҳамда икки мамлакат миллий ташувчилари учун рақобатдош тенг шароитлар яратиш масалаларини муҳокама этишди.

 

Шунингдек, Қозоғистон томонининг ташиш ва порт хизматлари учун рақобатбардош тарифларни шакллантириши ҳисобига Актау ва Курик портлари орқали юк ташувларини ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

 

Шу билан бирга томонлар "Учқудуқ-Қизилўрда" ва "Дарбаза-Мақтаарал" темир йўлларини қуриш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишни муҳокама этишди.