Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қозоғистоннинг «FlyArystan» авиакомпанияси Остона – Тошкент йўналишида қатновларни йўлга қўяди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.05.2023 2962 Yangiliklar

 

Авиакомпания 2023 йилнинг 3 июль санасидан мазкур йўналишда ҳафтасига икки маротаба душанба ва чоршанба кунлари мунтазам қатновларни амалга оширади. Авиақатновлар Airbus 320 ҳаво кемаларида бажарилади.

 

Бугунги кунда Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар Uzbekistan Airways,  Air Astana,  SCAT авиакомпаниялари томонидан Олмаота – Тошкент, Олмаота – Самарқанд, Остона – Тошкент, Актау – Урганч, Актау – Нукус йўналишлари бажариляпти, авиақатновларнинг умумий сони ҳафтасига 39 тага етган.

 

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновлар сонининг ошиши мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий ва сайёҳлик муносабатларининг ривожланишига ёрдам беради.