Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Қозоғистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.02.2021 5788 Yangiliklar

 

Бугун, 15 февраль куни Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари бошчилигидаги делегация вакилларининг мамлакатимизга ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Туркистон – Чимкент – Тошкент тезюрар темир йўли лойиҳасини амалга ошириш, Мақтаарал – Дарбаза  янги темир йўл линиясини қуриш бўйича фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Берик Камалиев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири в.б. Илҳом Маҳкамов ўртасида бўлиб ўтган музокараларда мамлакатларимиз ўртасидаги авиақатновлар сонини ошириш, янги парвозлар йўналишларини очиш, хусусан, Қозоғистон шаҳарларидан Самарқанд ва Урганч шаҳарларига мунтазам авиа парвозларни йўлга қўйиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, томонлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда темир йўл қатновларини қайта тиклаш масаласини муҳокама этишди.

Учрашувнинг иккинчи кунида томонлар гуруҳларга бўлинган ҳолда ўз иш фаолиятни давом эттиришга келишиб олди.