Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Рақамли технологияларнинг транспорт соҳаси ривожидаги аҳамияти

Чоп этиш Саҳифани улашиш
17.02.2021 5894 Yangiliklar

 

Транспорт вазирлигида Тожикистон Республикаси транспорт вазирлиги делегацияси ҳамда Қирғиз Республикаси транспорт ва йўл вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳи билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда мамлкатимиз транспорт соҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш, рақамли технологиялардан фойдаланишнинг умумий даражасини ошириш бўйича амалга ошрилаётган лойиҳалар юзасидан тақдимотлар ўтказилди.

Жумладан, Йўловчи ва юк авто ташувларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Исаев йўловчи ташиш йўналишларини очиқ тендерлар орқали ташувчиларга бириктириш бўйича ишлаб чиқилган электрон ахборот тизими, шунингдек, Тошкент шаҳри жамоат транспортида автоматлаштирилган тўлов тизимининг жорий этилгани юзасидан батафсил маълумот берди.

Автомобиль транспорти бўйича лицензиялаш ва рухсат берувчи ҳужжатлар бошқармаси бошлиғи А.Турсунов эса автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни ташишга лицензия бериш жараёнининг тўлиқ электрон шаклга ўтказилгани, автотранспортда халқаро юк ташувлари билан шуғулланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида хорижий/кўп томонлама рухсатномаларга миллий ташувчилардан буюртмаларни онлайн тарзда қабул қилиш тизими йўлга қўйилгани юзасидан тақдимот ўтказди.

Учрашувда рақамли технологияларнинг транспорт соҳаси ривожидаги аҳамияти, аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишда инновацион ечимлардан самарали фойдаланиш, бу борада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилиди.