Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Республика махсус комиссиясининг ахбороти

Чоп этиш Саҳифани улашиш
07.05.2020 7936 Yangiliklar

Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг

АХБОРОТИ

Жорий йилнинг 29 апрель ва 5 май кунлари ўтказилган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан коронавирус билан боғлиқ вазият ижобий томонга ўзгариб бориши билан карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш зарурлиги таъкидланди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 6 майдаги йиғилиши баёнига мувофиқ коронавирус тарқалиши ҳолатининг ҳудудлар кесимидаги таҳлилидан келиб чиқиб, карантин чекловлари жорий йил 8 майидан бошлаб қуйидаги учта тоифага кирувчи ҳудудларга ажратилиб, босқичма босқич бекор қилиб борилади.

Биринчи  “қизил” тоифадаги ҳудуд – охирги 14 кун ичида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент, Бухоро ва Сирдарё вилоятлари). Бунда “қизил” ҳудудда мавжуд карантин чекловлари сақлаб қолинади ҳамда вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

“Қизил” ҳудудларда қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

Иккинчи – “сариқ” тоифадаги ҳудуд – охирги 14 кун давомида коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган, бироқ ушбу касалликка чалинган ва даволанаётган шахслар мавжуд бўлган ҳудудлар (Сурхондарё, Хоразм вилоятлари, Тошкент шаҳри). “Сариқ” ҳудудларда айрим чекловлар сақлаб қолинади.

“Сариқ” ҳудудларда, “қизил” ҳудудларга қўшимча равишда яна қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади:

Учинчи – “яшил” тоифадаги ҳудуд – коронавирус инфекциясига чалинган шахслар аниқланмаган (ёки аниқланган шахслар тўлиқ соғайган) ҳудудлар (Навоий, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари);

“Яшил” ҳудудларда, юқоридагиларга қўшимча равишда парк ва истироҳат боғлари фаолиятига (аттракцион ва кўнгилочар объектлар фаолияти бундан мустасно), автотранспортларнинг стикерсиз ҳаракатига, ҳамда давлат ташкилотларида фуқаролар қабулларига ҳам рухсат берилади.

“Яшил” ва “сариқ” тоифадаги ҳудудларда йўналишсиз таксиларга йўловчи ташишга, сартарошхона ва гўзаллик салонлари ҳамда савдо мажмуалари фаолият юритишига қуйидаги талаблар асосидагина рухсат берилди:

Автотранспорт воситаларининг стикерсиз, шунингдек, мототранспорт ва велосипедларнинг ҳаракатланишига “яшил” ҳудудларда рухсат берилади. “Сариқ” ва “қизил” ҳудудларда автотранспорт воситалари стикерсиз ҳар куни 07:00 дан – 10:00 гача, 17:00 дан – 20:00 гача ҳаракатланиши мумкин.

Шунингдек, барча тоифадаги ҳудудлар учун қуйидаги мажбурий талаблар сақлаб қолинади:

Юқоридагилардан ташқари, вилоятлараро ва шаҳарлараро қатновларни амалга ошириш бўйича белгиланган чекловлар сақлаб қолинади. Бунда:

Мазкур қарор билан мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазият янада яхшиланиб, бу борада ижобий динамикани таъминлаш мақсадида “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда амалдаги белгиланган карантин чекловлари сақлаб қолинмоқда.

Ўз навбатида, “қизил” тоифага кирувчи ҳудудларда карантин чекловлари талабларини бажармаслик, шунингдек “яшил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудларда ушбу қарор билан рухсат берилган фаолият турларини ўрнатилган махсус талабларга риоя этмаган ҳолда амалга ошириш тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.