Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

RÖNESANS HOLDING транспорт инфратузилма лойиҳаларида иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
03.12.2024 414 Yangiliklar

Бугун транспорт вазири Илҳом Махкамов Туркиянинг "RÖNESANS HOLDING " бошқаруви раиси Камил Яникомероғлу билан музокаралар ўтказди.

 

Учрашувда томонлар турк компаниясининг мамлакатимизда ДХШ асосида йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда иштирок этиш имкониятларини муҳокама этишди.

 

Камил Яникомероғлу компания Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўлини қуриш лойиҳасида иштирок этишга катта қизиқиш билдираётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

 

"RÖNESANS HOLDING" Туркиядаги энг йирик қурилиш ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, Голландия, Шветйсария, Германия ва бошқа бир қатор мамлакатларда ўз филиалларига эга.