Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Россиянинг Приморье ўлкаси билан ҳамкорлик алоқалари кенгайтирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.03.2020 6308 Yangiliklar

Бугун транспорт вазирлигида Россиянинг Приморье  ўлкаси ҳукумати раиси ўринбосари Константин Шестаков бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда транспорт-логистика алоқаларини ривожлантириш орқали Приморье  ўлкаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.  

Томонлар, хусусан, авиақатновлар сонини ошириш, Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Приморье  ўлкасига етказиб бериш, темир йўл, автотранспорт орқали, авиа юк ташувларини йўлга қўйиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди. Шунингдек, туризм йўналишида ҳам катта имкониятлар мавжуд эканлиги алоҳида қайд этиб ўтилди.

Учрашув якунида ҳамкорлик алоқалари янада кенгайтириш ва аниқ натижаларга эришиш мақсадида махсус ишчи гуруҳи тузган ҳолда биргаликда ишлашга келишиб олинди.