Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сўнгги икки кунда чартер рейслар орқали 553 нафар фуқаро Ўзбекистонга олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.05.2020 4914 Yangiliklar

 

Мамлакатимиз ҳукумати томонидан хорижий мамлакатларда оғир аҳволда қолган фуқароларни Ватанга қайтариб олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг кўрсатмаларига асосан тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ Uzbekistan airways авиакомпанияси томонидан 25 май куни амалга оширилган “Тошкент - Екатеринбург - Тошкент” рейси орқали 278 нафар фуқаролар олиб келинди.

26 май куни амалга оширилган “Тошкент – Москва – Тошкент” чартер рейси орқали эса 275 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинди.

Тасдиқланган чартер рейслар жадвалига мувофиқ мазкур ҳафта охирига қадар Санкт-Петербург, Ростов-Дон, Истанбул ва Москва шаҳарларига яна 6 та қатнов амалга оширилади.