Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Соғлом турмуш тарзи фаровон ҳаёт асоси

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.02.2021 10815 Yangiliklar

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6099-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Транспорт вазирлиги тизимида фаолият юритувчи ишчи ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш, улар ўртасида оммавий спортни ривожлантириш юзасидан ишлаб чиқилган “Йўл харитаси” га асосан мунтазам равишда турли-туман спорт мусобақалари ўтказиб келинмоқда.

Ишчи ходимларнинг жисмоний ривожланиши орқали меҳнат унумдорлиги ва самарали иш фаолиятига эришиш мақсадида вазирлик бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан дам олиш кунлари мунтазам равишда вазирлик марказий аппарати ходимлари ўртасида спортнинг “стол тенниси” ва “футбол” турлари бўйича мусобақалар ўтказилмоқда.

27 февраль куни вазирлик марказий аппарати ишчи ходимлари ўртасида стол тенниси бўйича навбатдаги мусобақа ташкил этилди. Мусобақада вазирликнинг 40 нафардан зиёд ходимлари фаол иштирок этишди.

Мусобақа ғолиблари ва фаол иштирокчилари вазирлик бирлашган касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Транспорт вазирлиги тизимида бу каби оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг тадбиқ этиш ишлари тизимли равишда давом эттирилмоқда.