Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Халқаро саноат кўргазмаси қатнашчилари билан учрашув

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.04.2022 3211 Yangiliklar

 

25 апрель куни Тошкент шаҳрида старт олган “ИННОПРОМ. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Россиянинг Удмуртия Республикаси ҳукумат раиси ўринбосари Михаил Хомич ҳамда Свердловск вилояти губернаторининг биринчи ўринбосари Алексей Шмыков бошчилигидаги делегация вакиллари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутасаддилари билан учрашди.
 
Учрашувда ҳар икки ҳудуднинг йирик илмий ишлаб чиқариш бирлашмалари ва саноат корхоналари вакиллари ҳам иштирок этишди. Тадбирда икки томонлама манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама этилди.
 
Томонлар музокараларда транспорт ва логистика соҳасига инновацион технологияларни жорий этиш йўналишида ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалаларини муҳокама этишди.
 
Учрашув якунида ҳар икки томон вакиллари транспорт-логистика соҳасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш бўйича амалий қадамларни давом эттиришга келишиб олдилар.