Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

«Standard Chartered» транспорт соҳасидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга қизиқиш билдирмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
02.03.2023 2715 Yangiliklar

 

Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Буюк Британиянинг «Standard Chartered» банкининг экспорт бўйича раҳбари Фарук Муҳаммад билан учрашди.

 

Учрашувда транспорт соҳасида амалга оширилаётган йирик инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама этилди.

 

Ф.Муҳаммад йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда катта тажрибага эга «Standard Chartered» кредит маблағлари ва пудрат ташкилотларини жалб этган ҳолда Ўзбекистонда транспорт ва йўл хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

 

Хусусан, банк Тошкент – Андижон, Тошкент – Самарқанд пуллик автомобиль йўлларини, Тошкент – Самарқанд тезюрар темир йўл линиясини қуриш ҳамда маҳаллий аэропортларни модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этиш имкониятларини кўриб чиқаётганини таъкидлади.

 

Ўзбек томони ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослари ва тендер ҳужжатлари ишлаб чиқилгандан сўнг ДХШ лойиҳаларини амалга оширишда банк билан белгиланган тартибда ҳамкорликда ишлар ташкил этилишини таъкидлаб ўтди.