Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг аҳамияти

Чоп этиш Саҳифани улашиш
29.01.2021 7340 Yangiliklar

 

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш юзасидан кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Суд қарорларини қайта кўриш институти такомилаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, Фуқаролик процессуал, Жиноят-процессуал, Иқтисодий процессуал, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Транспорт вазирлигида бўлиб ўтган навбатдаги ҳуқуқий тарғибот тадбири мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун моҳиятига бағишланди. Вазирлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар, идоравий ва тизим ташкилотлари раҳбар ҳамда ходимлари иштирокида видеоконференц алоқа шаклида ўтказилган тадбирни Транспорт вазири в.б Илҳом Маҳкамов кириш сўзи билан очиб берди.

Тадбир давомида Транспорт вазирлиги Юридик бошқарма мутахассислари томонидан қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида батафсил маълумот берилиб, уларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Юридик бошқарма бошлиғи С.Гафаров ўз нутқида қонунчиликка киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар орқали, фуқароларнинг одил судловдан фойдаланиш имкониятини берадиган тарзда суд қарорларини қайта кўриш тартибини бирлаштиришга, жамиятнинг одил судловга бўлган ишончини мустаҳкамлашга, шунингдек, халқаро стандартлар нормаларини миллий қонунчиликка иплементация қилишга эришиш кўзда тутилганлигини таъкидлаб ўтди.

Транспорт вазирлиги тизимида фаолияти юритаётган ходимларнинг қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни амалиётда тўғри тадбиқ этиш ва қўллашларини таъминлаш юзасидан доимий равишда бу каби ҳуқуқий тарғибот тадбирлари, семинарлар ва ўқув машғулотлари олиб борилмоқда.