Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Сурхондарёга янги автобуслар олиб келиш режалаштирилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
18.08.2023 2601 Yangiliklar

Айни дамда Сурхондарё вилояти трансорт бошқармаси раҳбари Илҳом Ибрагимов вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи илғор тадбиркорлар билан биргаликда Хитой Халқ Республикасида вилоятга замонавий автобуслар олиб келиш бўйича қатор заводларнинг имкониятлари, улар томонидан таклиф этилаётган техникалар билан яқиндан танишмоқда.

 

Хусусан, тижорат транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи Ютонг компанияси заводига ташриф чоғида ишлаб чиқариш жарёнлари, турли автобус моделлари ва уларнинг ўзига ҳос жиҳатлари яқиндан ўрганилиб, компания вакиллари билан музокаралар ўтказилди.