Москвада бўлиб ўтаётган "Транспорт ҳафталиги – 2024" доирасида Транспорт назорати инспекцияси ҳамда «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» ходимлари Россия Автомобиль транспорти агентлиги вакиллари билан учрашишди.
Учрашувда томонлар автомобиль транспортида юк ва йўловчи ташишда тахографлардан фойдаланиш самарадорлиги бўйича амалий тажриба алмашишди. “Росавтотранс” бош директорининг ўринбосари Олег Толстухин Россия Федерацияси ҳудудида миллий тахография ва AETR (Халқаро автомобиль ташишларини амалга оширадиган транспорт воситалари экипажлари иши тўғрисидаги Европа келишуви)дан фойдаланиш тажрибаси билан ўртоқлашди.
Иштирокчилар мамлакатлар ичида автомобиль транспортини меъёрий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалаларини, шунингдек, AETR келишувига киритилмаган давлатлар билан юк ташишда ҳайдовчилар томонидан меҳнат ва дам олиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни таъминлаш бўйича қатор масалаларни муҳокама қилдилар.
Учрашувда “Росавтотранс” раҳбарияти ва тахограф билан бевосита фаолияти боғлиқ бўлган ходимлари, Транспорт назорати инспекциясидан раҳбар ўринбосари С.Турсунов, мутахассислар Ш.Тошев, А.Рузиев, «Транспорт илмий-тадқиқот маркази» МЧЖ директори У.Иминов, мазкур марказ мутахассиси А.Турдибеков ва "Рақамли транспорт" маркази ходими У.Эргашевлар иштирок этишди.