Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

ТДТУ ҳамда Корея миллий транспорт университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.02.2022 4256 Yangiliklar

 

Бугун, 10 февраль куни Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов Корея миллий транспорт университети президенти Жун-Ҳун Парк билан учрашув ўтказди.
 
Онлайн шаклда бўлиб ўтган мулоқотда университетлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Учрашув давомида ҳамкорликда замонавий кадрлар тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича меморандум имзоланди.
 
Одил Абдурахманов икки ОТМ профессор-ўқитувчиларидан иборат ишчи гуруҳини тузиш ҳамда уларни келгусида амалга ошириладиган ишларни онлайн муҳокама қилиш таклифини билдирди. Ушбу таклифни кореялик ҳамкорлар қўллаб-қувватлашди ва ишчи гуруҳ ўз фаолияти бошлади.
 

Маълумот учун:  Корея миллий транспорт университети 1905 йилда ташкил топган. Талабалари сони 8462 та,  халқаро талабалар 117 та,  профессор-ўқитувчилар 943 тани ташкил этади.  Университетнинг 8 та факултети мавжуд бўлиб,  у Кореядаги энг нуфузли университетлардан бири бўлиб ҳисобланади.