Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Темир йўл чипталарига байрам чегирмалари

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.12.2021 7245 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти байрамлар ва қўшимча дам олиш кунларида талабалар, пенсионерлар, ногиронлар ва яна бир нечта аҳоли вакилларига темир йўл чипталарига чегирмалар берилишини маълум қилди.

2021 йил 31 декабрдан - 2022 йил 4 январь, 2022 йил 21-23 март ҳамда 1-2 сентябрь кунларида қуйидаги чегирмалар мавжуд:

- Нафақахўрлар, ногиронлар, 1941-1945 йил уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган фуқароларга чиптанинг таъриф қисмидан – 50%;

- Олий ўқув юртларининг талабалари, мактаб ўқувчилари, коллеж ва лицей талабалари, ИИВ, МВ, ДХХ, ДСҚ, ДБҚ махсус таълим муассасалари талабаларига чиптанинг таъриф қисмидан – 15%;

- Оилавий бўлиб поездга чиқса (икки ёки ундан ортиқ киши – эри ва рафиқаси, эри ёки рафиқаси ва 18 ёшгача бўлган фарзандлари, отаси ёки 18 ёшга тўлмаган боласи бўлган она) (никоҳ гувоҳномаси ва қариндошликни белгиловчи ҳужжатлар нусхаси тақдим этилган ҳолда) чиптанинг таъриф қисмидан – 15%;

- Бир жамоа, гуруҳ бўлиб поездга чиқса (4 кишидан ортиқ - йўриқнома асосида) чиптанинг таъриф қисмидан – 15%;

- “Афросиёб” тезюрар электропоездларида барча тоифадаги йўловчиларга чиптанинг таъриф қисмидан - 10%.

ИЗОҲ: Имтиёзли бўлган чипталарни фақат темирйўл кассаларида харид қилишингиз мумкин. Электрон чипталарда белгиланган чегирмалар расмийлаштирилмайди.

Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.