Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Темир йўл транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.10.2022 6229 Yangiliklar

 

Мамлакатимиз туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш, темир йўл транспортида йўловчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифатини замон талаблари даражасида янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти 34 та замонавий электропоездлар сотиб олиш бўйича халқаро тендер эълон қилди.

 

Мазкур тендер электропоездларга техник хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналарни етказиб бериш, шунингдек, кадрлар тайёрлашни ҳам назарда тутади.

 

Ҳаракат таркибини янгилаш, замонавий электропоездларни харид қилиш бўйича ҳозирда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Stadler, Skoda, Talgo, Hyundai, CAF, Siemens, Alstom, Hitachi, Pesa, CRRC-Dalian каби дунёнинг энг илғор компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда.

 

34 та замонавий электропоездларнинг харид қилиниши натижасида 8 та янги йўналишларда темир йўл қатновлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Булар: Тошкент – Жиззах – Тошкент, Тошкент – Келес – Тошкент, Навоий – Бухоро – Навоий, Самарқанд – Жиззах – Самарқанд, Самарқанд – Шаҳрисабз – Самарқанд, Самарқанд – Қарши – Самарқанд, Андижон – Хонобод – Андижон, Нукус – Хива – Нукус.

 

Янги йўналишларда темир йўл қатновининг йўлга қўйилиши натижасида бир йилда 5 млн 925 минг 500 нафар йўловчига хизмат кўрсатилади.

 

Шунингдек, Тошкент – Хожикент – Тошкент, Тошкент – Ангрен – Тошкент, Наманган – Андижон – Наманган, Қўқон – Андижон – Қўқон, Тошкент – Гулистон – Тошкент, Тошкент – Бекобод – Тошкент, Термиз – Сариосиё – Термиз, Қарши – Бухоро – Қарши, Бухоро – Хива – Бухоро, Самарқанд – Бухоро – Самарқанд каби 10 та мавжуд йўналишларда эса  қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

 

Янги йўналишларда поездлар ҳаракатининг йўлга қўйилиши ва мавжуд йўналишларда қўшимча қатновларнинг ташкил этилиши орқали бир йилда жами 22 млн 473 минг 500 нафар йўловчига сифатли хизмат кўрсатишга эришилади.