Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Темир йўлда электрон чипталардан фойдаланишда қўшимча қулайлик

Чоп этиш Саҳифани улашиш
11.03.2020 7361 Yangiliklar

Йўловчиларга қўшимча қулайликлар яратиш, поездларга чиқиш олдидан чипталарни текшириш жараёнига сарфланадиган вақтни қисқартириш мақсадида “O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi” АЖ томонидан электрон чипталарни замонавий технологиялар QR-код орқали текширувчи махсус мосламаларни синовдан ўтказиш жараёни бошланди.  

Айни дамда янги мосламалар “Afrosiyob” поездларининг бирида синовдан ўтказилмоқда. Электрон чиптани расмийлаштирган йўловчиларга энди уни А-4 форматида чоп этиш зарурати йўқ, яъни электрон чиптани смартфон ёки планшетларда тақдим этишнинг ўзи кифоя.

Назорат-ўтказиш пункти ходимлари ҳамда вагон кузатувчилари электрон чиптанинг ҳақиқийлигини махсус мослама билан текширади, кейин эса йўловчи чипта бўйича ўз жойини эгаллаши мумкин бўлади.

Ҳозирда қурилмалар “Тошкент-Марказий” вокзалида синовдан ўтказилмоқда. Кейинчалик тизим барча вокзалларда жорий этилиши режалаштирилган. Синов ишлари март ойининг охиригача давом этади.