Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Термиз – Дарбанд – Термиз йўналишида шаҳарлараро поезд қатнови йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
22.01.2021 5951 Yangiliklar

 

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Сурхон воҳасида йўловчиларга қулайлик яратиш, транспорт хизматлари кўрсатиш кўламини янада ошириш мақсадида 22 январь санасидан “Термиз – Дарбанд – Термиз” йўналишида 6381/6382 сонли шаҳарлараро поезди ҳаракати йўлга қўйилди.

Соат 16:50 да Термиз темир йўл вокзалидан ҳаракатини бошлаган ушбу шаҳарлараро поезд бугун соат 20:03 да Дарбанд вокзалига кириб келади. Мазкур поезд 23 январь куни эрталаб соат 05:22 да Дарбанд вокзалидан ҳаракатини бошлаб, шу куни соат 08:42 да Термиз темир йўл вокзалига кириб боради.

Мазкур поезд қатнови йўлга қўйилганлиги муносабати билан Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишидаги 80/79-сонли поездига Дарбанд вокзалигача бориш учун уланадиган қўшимча вагонлар бекор қилинади.

Шунингдек, Тошкент – Термиз – Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 80/79-сонли ҳамда Қумқўрғон – Сариосиё йўналишидаги 682-сонли поездлар ҳаракат жадвалига ҳам ўзгартириш киритилиши маълум қилинди.