Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент давлат транспорт университети Беларусь давлат авиация академияси билан ҳамкорлик қилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
09.07.2021 5753 Yangiliklar

 

Жорий йилнинг 7 июль куни Минскда Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси расмийларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда:

- авиация соҳасида икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма дипломлар бериш имкониятига эга бўлган қўшма таълим дастурларини яратиш;
- Беларусь мутахассисларини Тошкент давлат транспорт университетида қисқа муддатли маърузаларга таклиф қилиш;
- икки олий таълим муассасалари ўртасида қўшма илмий нашрлар яратиш;
- Беларусь давлат авиация академияси билан авиация транспорти таълими соҳасида ҳамкорлик ўрнатиш ва ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Муҳокамалар якунида Тошкент давлат транспорт университети ва Беларусь давлат авиация академияси ўртасида шартнома имзоланди. Ташриф давомида Тошкент давлат транспорт университети расмийлари Беларусь давлат авиация академияси илмий марказлари фаолияти билан яқиндан танишдилар.