Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Хўжанд – Тошкент халқаро автобус йўналишида мунтазам қатновлар қайта тикланди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
26.10.2021 5520 Yangiliklar

 

Ушбу йўналишда мунтазам автобус қатновлари ҳар куни амалга оширилади. Ўзбекистон томонидан ташувчи «Uzautotrans service» корхонаси «YUTONG» русумли автобусларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Тожикистон томонидан эса ташувчи "Холдинг Азия Групп Таджикистан" ЗАО га қарашли «VANHOLL» русумли автобуслар ушбу йўналишда ҳаракатланади.

Автобуслар соат 09:00 ва 18:00 да Тошкент автовокзалидан жўнайди.

Тошкентдан Хўжандгача йўлкира ҳақи 100 000 сўм этиб белгиланган.

Маълумот учун телефон: (71) 207-87-00