Пандемия даврида Россия Федерациясида қолиб кетган юртдошларимизни мамлакатимизга олиб келиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги, шунингдек, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг Россиялик ҳамкасблари билан олиб борилган музокаралари натижасида Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида махсус поездлар қатнови йўлга қўйилмоқда.
Жумладан жорий йил декабрь ойининг 14, 21, 28 саналарида Москва Казанский – Тошкент йўналишида поездлар қатнови амалга оширилади. Мазкур поездлар Москвадан соат 22:28 да жўнайди. Ушбу поездларга фақат бир томонга, яъни Москва – Тошкент йўналишига чипталар сотилади.
Йўловчиларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида чипталарнинг электрон сотуви йўлга қўйилди. Москвадаги фуқароларимизнинг яқинлари Ўзбекистонда туриб, уларнинг шахсини таслиқловчи ҳужжати нусхаси билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти веб-сайти орқали е-ticket.railway.uz дан чипталарни электрон тарзда харид қилиб олиб, жўнатишлари ҳам мумкин.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан олиш мумкин.