Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Наманган – Тошкент йўналишида авиақатновлар сони кўпайтирилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
27.10.2021 4464 Yangiliklar

 

"Uzbekistan Airways" АЖ йўловчилар юқори талабидан келиб чиққан ҳолда 2021 йилнинг 31 октябридан 2022 йил 20 мартига қадар Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча қатновни йўлга қўяди.

Мазкур қатнов ҳафтанинг ҳар якшанба куни амалга оширилади. Парвоз қуйидаги жадвалга асосан бажарилади.

Тошкент – Наманган 19:20/20:20
Наманган – Тошкент 21:00/21:50

Тошкент – Наманган – Тошкент йўналиши бўйича багажсиз бир томонга авиачипта нархи 99 343 сўмдан, багаж билан эса 111 763 сўмдан бошланади. Шунингдек, мазкур йўналишдаги бориш ва ортга қайтиш учун авиачипталар нархи багажсиз 173 850 сўмдан, багаж билан 198 686 сўмдан бошланади. 

Авиачипталарни компания расмий сайти, Uzbekistan Airways Sales филиалидан ёки авиакомпания агентларидан харид қилиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, авиакомпаниянинг расмий сайти орқали авиачипта харид қилинганда 3 % чегирма тақдим этилади.

Батафсил www.uzairways.com