Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Нурота йўналишида автобус қатнови йўлга қўйилмоқда

Чоп этиш Саҳифани улашиш
14.09.2020 8516 Yangiliklar

 

Навоий вилояти Нурота тумани аҳолиси ва туманда жойлашган «Чашма» зиёратгоҳига ташриф буюрувичлар учун қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Транспорт вазирлиги қошидаги “Uzautotrans service” МЧЖ томонидан Тошкент – Нурота йўналишида мунтазам автобус қатновлари йўлга қўйилмоқда.

Мазкур йўналишда қатновлар жорий йилнинг 15 сентябрь кунидан бошланади. Тошкент – Нурота йўналишидаги автобус соат 11:00 да “Тошкент” автовокзалидан ҳаракатланишни бошлайди. Нурота автовокзалидан эса автобус соат 6:30 Тошкент шаҳри томон йўлга чиқада. Ушбу йўналиш чипта нархи 60 000 сўм этиб белгиланган.

Чипталарни "Тошкент" автовокзали кассаларидан шунингдек, Uztrans.uz ягона интерактив  ахборот портали ва avtoticket.uz сайти орқали онлайн тарзда сотиб олиш мумкин.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (71) 207-87-00