Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» поезди қатнови йўлга қўйилади

Чоп этиш Саҳифани улашиш
23.12.2020 9619 Yangiliklar

 

Байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга транспорт хизматларини кўрсатишни янада ошириш ва уларга қўшимча қулайлик яратиш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан Тошкент – Самарқанд – Тошкент йўналишида қўшимча 764/763-сонли “Афросиёб” поездларининг қатнови йўлга қўйилади.

Мазкур поездлар жорий йил 28, 29, 30 ҳамда 31 декабрь кунлари қатновларни амалга ошириб, йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўяди.

Чипталарни электрон тарзда ҳам харид қилиш мумкин.

ИЗОҲ: Қўшимча маълумотни Тошкент шаҳридаги 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олишингиз мумкин.