Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентда Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон янги темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офиси очилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
13.05.2023 3824 Yangiliklar

Жорий йилнинг 12 май куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини мувофиқлаштириш офисининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев, Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И.Махкамов, Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири маслаҳатчиси А.Хашимов, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ раисининг ўринбосари А.Камалов, Покистон Ислом Республикаси элчиси А.Фарук, Афғонистон элчиси А.Илмий ва Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Б.Шарафат иштирок этишди.

 

Шуни таъкидлаш керакки, лойиҳа офисининг ташкил этилишидан мақсад, лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш ва лойиҳанинг амалий бажарилишини тезлаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдир.

 

Тадбир иштирокчилари лойиҳа офисининг ўз вақтида очилиши, томонларнинг лойиҳани амалга оширишни мунтазам равишдан доимий равишга жадаллаштириш бўйича ҳаракатларини йўналтиришни алоҳида таъкидладилар.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев: "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан 2018 йилдан буён изчил самарали ишлар олиб борилмоқда,  лойиҳа офисининг очилиши эса томонларнинг лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш борасидаги ҳаракатларининг навбатдаги босқичидир",  – деди.

 

– Лойиҳа қурилишини мувофиқлаштириш учун тўғридан-тўғри Тошкент шаҳрида лойиҳа офисининг ўз вақтида очилиши Марказий Осиё мамлакатларни Покистоннинг 230 миллионли аҳолиси билан боғлайди, шунингдек, муқобил рақобатбардош йўналишларда Араб денгизи ҳавзаси давлатлари билан ўзаро савдо қилиш имкониятларини очади. Лойиҳани амалга ошириш минтақаларни юқори ривожланиш даражасига олиб чиқади, шунингдек, умумий тарихни ҳурмат қиладиган халқлар ўртасидаги муносабатларни тиклайди", – дея таъкидлади Покистон Ислом Республикаси элчиси.

 

– Тошкент шаҳрида лойиҳа офисининг очилиши томонлар мутахассисларининг ишини бевосита юзма-юз шаклда янада самарали ташкил этиш имконини беради, шунингдек, лойиҳани амалга оширишда Россия ва Марказий Осиёдан Жанубий Осиё мамлакатларига миллионлаб тонна табиий ресурслар ва бошқа товарларни ташиш имконияти пайдо бўлади. Шу билан бирга,  Афғонистон томони Афғонистон иқтисодиётининг реал секторини ривожлантиришга кўпроқ эътибор қаратаётган Ўзбекистонга ўз миннатдорчилигимни билдираман, – дея таъкидлади Афғонистон темир йўл бошқармаси раиси Б.Шарафат.

 

Шу кунларда, жорий йилнинг 11–12 май саналари, Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини янада ривожлантириш бўйича навбатдаги уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Унда томонлар лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон темир йўлини қуриш лойиҳасини сифатли амалга ошириш мазкур йўналишдан узоқ вақтлар давомида фойдаланишга имкон беради ва уни асрлар давомида сақлаб қолади.