Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентда Трансафғон йўлаги бўйича халқаро музокаралар бўлиб ўтди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
10.12.2021 4726 Yangiliklar

 

Жорий йил 6-7 декабр кунлари Тошкент шаҳрида Афғонистон ҳудуди орқали ўтувчи “Термиз –Мозори-Чариф – Қобул – Пешовар” темир йўли линиясини лойиҳалаш ва қуриш бўйича транспорт вазирликлари ва идораларнинг маъсул раҳбарлари ва мутасадди вакиллари иштирокида учтомонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтди.

Томонлар қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлаш, халқаро транспорт коммуникациялари ва савдо алоқаларининг минтақалараро ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ҳамкорликни чуқурлаштиришда мазкур лойиҳанинг юксак аҳамияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар.

Йиғилиш якунида томонлар тез орада, илгари сурилган темир йўл линиясини қуриш лойиҳасини жойига чиқган ҳолда ўрганиш, ишчи гуруҳлар йиғилишини доимий равишда ўтказиш ва дастлабки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқгандан сўнг лойиҳага халқаро молия институтларини жалб қилиш бўйича келишиб олдилар.