Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентдан Дўстлик ва Арнасой шаҳарларига синов тариқасида автобус қатновлари йўлга қўйилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
28.11.2019 9166 Yangiliklar

Бугун, 28 ноябрь кунидан эътиборан “Uzautotrans service” корхонаси Жиззах вилояти аҳолисига қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида “Тошкент-Гагарин” йўналишда ҳаракатланаётган автобус йўналишини Дўстлик ва Арнасой шаҳарларига қадар узайтирди.

Тошкентдан Дўстлик шаҳрига қадар бўлган 206 км.лик масофа учун йўлкира ҳақи 23 000 сўм, йўналиш масофаси 224 км.га тенг бўлган Арнасой шаҳригача эса 25 000 сўм этиб белгиланган. Айни дамда мазкур йўналишдаги қатновлар синов тариқасида амалга оширилмоқда. Йўловчилар оқими ушбу йўналишда етарли даражада бўлса, қатновлар мунтазам равишда йўлга қўйилади.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда “Uzautotrans service” корхонаси Жиззах вилоятининг қуйидаги ҳудудларига мунтазам автобус қатновларини амалга ошириб келмоқда.

Тошкент — Жиззах, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати)

Йўл ҳақи: 25 000 сўм

Қачон: ҳар куни

Тошкентдан жўнаш вақти: 11:00, 15:00, 17:00

Тошкент — Зомин, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати)

Йўл ҳақи: 24 000 сўм

Қачон: ҳар куни

Тошкентдан жўнаш вақти: 08:30, 12:00, 17:00

Тошкент — Гагарин, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати)

Йўл ҳақи: 20 000 сўм

Қачон: ҳар куни

Тошкентдан жўнаш вақти: 09:00, 12:30, 16:00.