Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тошкентга 233 та автобус ва электробуслар олиб келинди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
08.04.2023 3209 Yangiliklar

 

Хабарингиз бор Президентимизнинг топшириқлари билан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 1000 дона автобус олиб келиниши белгиланган эди.


Бугун “Янги Ўзбекистон” боғида “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳаракат таркибини янгилаш мақсадида Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган автобус ва электробусларнинг биринчи партиясини қабул қилиш маросими бўлиб ўтди.


Тантанали тадбирда вазирлик ва идоралар, пойтахт жамоатчилик вакиллари, ёшлар фаоллари иштирок этишди.


Олиб келинган автобусларнинг биринчи партияси 233 дона бўлиб, шундан 100 таси YUTONG электробуслари, 103 таси узунлиги 12 метр бўлган сиқилган табиий газда ҳаракатланувчи YUTONG автобуслари, 30 таси эса ўта катта сиғимли KingLong автобусларидир.


Президентнинг тегишли қарорига (ПҚ–59-сон, 16.02.2023 й.) мувофиқ Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус ҳамда 300 та 12 метрли электробуслар олиб келинади.