Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Тожикистон билан транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳоккама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
12.01.2022 4768 Yangiliklar

 

Бугун, 12 январь куни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигида Халқаро автомобиль ташувлари масалалари бўйича ўзбек-тожик қўшма комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари А.Мўминов ҳамда Тожикистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Ш.Саидмуродзода раҳбарлигида бўлиб ўтган учрашувда мамлакатларимиз ўртасида халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.

Томонлар халқаро автомобиль ташувлари соҳасидаги икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик ҳолати ҳақидаги ахборот билан бўлишишди. Улар, шунингдек, бу соҳада имзоланган келишувларнинг амалга оширилиши қандай бораётганини муҳокама қилишди.

Йиғилишда томонлар коронавирус пандемияси сабаб бугунги кунда тўхтаб қолган автобус қатновларини қайта тиклаш билан боғлиқ масалалар юзасидан ҳам фикр алмашди. Шунингдек, "Ўзбекистон – Тожикистон – Хитой" транспорт коридорини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди.