Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт логистикасини ривожлантириш истиқболлари муҳокама этилди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
15.06.2021 5665 Yangiliklar

 

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон билан учрашув ўтказди.
 
Мулоқот чоғида икки мамлакат ўртасида транспорт логистикаси соҳасидаги кенг кўламли ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, юк авиаташувларини ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.
 
Ким Чанг Кеон коронавирус пандемияси туфайли авиация соҳаси жиддий қийинчиликларни бошдан кечираётганини таъкидлади. Шу муносабат билан у Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида бизнес уюшманинг фаол қўллаб-қуватлови ва ёрдами билан ҳаётга тадбиқ этилаётган йирик лойиҳалар доирасида «Uzbekistan Airways» билан ҳамкорликда юк ташиш лойиҳаларини амалга оширишни таклиф этди.
 
Ўз навбатида, Илҳом Маҳкамов бизнес уюшма билан ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро муносабатларнинг янги қирраларини жорий этишдан манфаатдорлик билдирди.