Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида “Транспорт соҳасида инновацион технологиялар ҳафталиги” бўлиб ўтмоқда.
Мазкур тадбирда Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Uzbekistan Airports” АЖ, Тошкент давлат транспорт университети, “Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти” УК, “АТТО” МЧЖ, “Ўзавтотранстехника” илмий-ишлаб чиқариш маркази инновацион ғоя ва ишланмалари, инновацион маҳсулотлар ҳамда драйвер лойиҳалари билан иштирок этмоқда.
Ҳафталикни инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Шахло Турдикулова ва Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов очиб берди.
Тадибирда соҳа мутахассислари томонидан мамлакатимиз транспорт тармоқларида жорий этилаётган инновацион лойиҳалар, транспорт тизимида қўлланилаётган рақамли технологиялар тўғрисида тақдимотлар ўтказилмоқда.
Қолаверса, мазкур ҳафталик доирасида ташкил этилган кўргазмада транспорт соҳасидаги инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологиялар тўғрисида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
Мазкур ҳафталик тадбирлари жорий йилнинг 17 июнь кунига қадар давом этади.