Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт университети Наманган шаҳри транспорт тизимини такомиллаштириш юзасидан тақдимот ўтказди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
20.06.2022 3675 Yangiliklar

 

Замонавий илмий-техник имкониятларни қўллаган ҳолда, транспорт тизимини истиқболли ривожлантиришни режалаштириш бугунги кунда долзарб масалага айланиб улгурган.

Шу нуқтаи назардан, ривожланган давлатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, транспорт тизимини истиқболли ривожлантиришда шаҳарларнинг транспорт моделларини яратиш, у орқали эса транспорт тармоғига жорий ва прогноз юкламаларни ҳисоблаб чиқиш, таҳлил қилиш орқали бўлажак инвестицион лойиҳалар самарадорлигини баҳолаш механизмлари жорий этилмоқда.

Айни шу йўналишда Тошкент давлат транспорт университети мутахассислари томонидан Наманган шаҳри транспорт тизимини такомиллаштириш бўйича олиб борилган дастлабки изланишлар натижаси бўйича таклифлар юзасидан тақдимот ўтказилди.  

Унда университетнинг Транспорт воситалари муҳандислиги кафедраси мудири У.Абдуразақов, кафедра доценти К.Зияев, таянч докторанти Д.Турсуновлар Наманган шаҳри транспорт тизимини тартибга солиш, келгуси 10-20 йилликда аҳоли сонининг ўсиши, шунга мутаносиб равишда транспортдан фойдаланувчилар сонининг ортиши каби омилларни ҳисобга олган ҳолда шаҳар транспорт тизимини тубдан яхшилаш бўйича моделлаштириш изланишлари натижаси билан мутасаддиларни таништирди.

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков соҳа мутахассисаринниг фикр ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда Наманган шаҳри транспорт тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича бошланган амалий ишларни жадаллаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатма берди.