Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Буюк Британия элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
05.09.2024 1242 Yangiliklar

Бугун, 5 сентябрь куни Транспорт вазири Илҳом Махкамов Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт билан учрашди.

 

Элчи жаноблари Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан транспорт соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни, хусусан, инфратузилма, автомобиль ва темир йўл транспорти соҳасидаги лойиҳаларни ривожлантиришга бўлган қизиқишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатнинг энг йирик кредит агентликларидан бири UK Export Finance иштирокида Туркия ва Жанубий Кореянинг транспорт лойиҳаларини молиялаштириш тажрибаси билан ўртоқлашди.

 

И.Махкамов Буюк Британия билан инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, Транспорт университети билан қўшма ўқув дастурларини ташкил этиш, шунингдек, авиарейсларни йўлга қўйиш йўналишда ҳамкорликни кенгайтиришни таъкидлаб ўтди.

 

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича меморандум лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда қўшма ишчи гуруҳ тузишга келишиб олди.