Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Германия элчиси Манфред Хутерер билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.09.2024 1429 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳамда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимизга янги тайинланган элчиси Манфред Хутерер ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

 

Унда икки давлат ўртасида йўлга қўйилган самарали ҳамкорлик алоқалари натижасида қўлга киритилган ютуқлар ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.

 

Хусусан, И.Махкамов Германиянинг транспорт соҳасидаги компаниялари Rhenus, Deutsche Bahn, DB Engineering & Consulting, DB Schenker ва бошқалар билан кенг кўламли ҳамкорлик ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, транспорт вазири Lufthansa авиакомпаниясининг Ўзбекистонга авиарейсларини тезда тиклашга умид билдирди.

 

Учрашув давомида томонлар транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш билан боғлиқ қатор масалаларни юзасидан фикр алмашди.

 

Илҳом Махкамов янги тайинланган элчига юқори ва масъулиятли лавозимда муваффақият тилаб, биргаликда транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олдилар.