Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Қирғизистон элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
25.02.2025 517 Yangiliklar

Транспорт вазири Илҳом Махкамов Қирғиз Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Дуйшонкул Чотонов билан учрашди.

 

Учрашувда мамлакатларимиз ўртасида савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган автомобиль ҳамда темир йўл транспорти соҳасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати муҳокама этилди.

 

Хусусан, томонлар Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши лойиҳаси ҳамда мазкур йўл қуриб битказилгунга қадар, Қашғар – Иркештом – Ўш мультимодал йўлаги орқали юк ташувларини ривожлантириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашди.