Виртуал қабулхона

Ишонч телефони:
71-202-22-55 (1167)

Транспорт вазири Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси билан учрашди

Чоп этиш Саҳифани улашиш
06.02.2023 3599 Yangiliklar

 

Бугун, 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Траснпорт вазирлигида Вазир Илҳом Маҳкамов Туркиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Олган Бекар учрашуви бўлиб ўтди.

 

Учрашув аввалида И. Маҳкамов Туркияда юз берган табиий офат оқибатида кўплаб инсонларнинг вафот этгани ва жиддий жароҳатлангани, катта талофатлар кўрилгани муносабати билан элчи жанобларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

Учрашувда томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш орқали юк ва йўловчи ташувлари ҳажмини ошириш, савдо-иқтисодий муносабатларни ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама этишди.

 

Элчи Олган Бекар жаноблари мамлакатларимиз ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларидаги муносабатларни юқори баҳолади. Ўзбекистон ва Туркия шаҳарлари ўртасида бажарилаётган мунтазам авиақатновлар сони бугунги кунда ҳафтасига 56 тани ташкил этаётгани, автомобиль транспортида юк ташувлари соҳасида рухсатнома бланкаларини электрон айирбошлаш E-Permit тизими ишга туширилганини томонлар алоҳида эътироф этди.

 

Учрашувда транспортнинг барча турлари орқали юк ва йўловчи ташувлари ҳажмини ошириш, маҳаллий ва хорижий сайёҳларнинг мамлакатларимиз турли ҳудудларига ташриф буюришлари учун янада қулай бўлаган шароитларни яратиш юзасидан фикр алмашилди.

 

Хусусан, томонлар икки мамлакат авиация маъмуриятлари ўртасида навбатдаги учрашувни ташкил этиш, янги муқобил транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича ўзаро ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олди.

 

Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ҳамкорлик йўналишлари доирасида келгусида амалга ошириладиган вазифаларни белгилаб олди.